Фикр қолдириш учун тизимга киринг
Клобетазол кучли маҳаллий кортикостероид сифатида катталарга, кекса ёшдаги шахсларга ва 1 ёшдан катта болаларга фақат барқарор яллиғланган ва қичиштирадиган, фаоллиги камроқ бўлган кортикостероидларга резистент дерматозларни қисқа муддатли даволаш учун буюрилади. Бундай дерматозларга қуйидагилар тааллуқлидир:
- псориаз (тарқоқ тошма псориаз бундан мустасно);
- барқарор дерматозлар;
- қизил ясси лишай;
- дисксимон қизил югурук;
- терининг фаоллиги камроқ бўлган стероидлардан қониқарли тарзда таъсирланмайдиган бошқа касалликлари.
Қизил ҳуснбузарлар, оддий ҳуснбузарлар ва периорал дерматитда.
Терининг бирламчи вирусли инфекцияларида (масалан, оддий герпес, сувчечакда). Препаратга юқори сезувчанликда.
Клобефорд кремини замбуруғли инфекция (масалан, кандидоз, қамраб олувчи лишай) ёки микробли инфекция (масалан, импетиго) келтириб чиқарган терининг бирламчи инфекцияланган шикастланишларини, перианал ва генитал пруритни ёки бир ёшдан кичик бўлган болаларда дерматозни, жумладан дерматитларни ва йўргакдан терининг таъсирланишини даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Узоқ давом этувчи узлуксиз маҳаллий қўллашдан, айниқса болалар ва ўсмирларда буйрак усти безларининг супрессияси туфайли, имкон қадар сақланиш лозим.