Липостатин (аторвастатин кальций) қуйидагиларда кўрсатилган:
• Миокард инфаркти хавфини пасайтириш;
• Инсульт хавфини пасайтириш;
• Реваскуляризация муолажаси ва стенокардия хавфини пасайтириш;
Юракнинг коронар томирларининг шикастланишини клиник яққол белгилари бўлган пациентларда липостатин (атровастатин кальций) қуйидагиларда кўрсатилган:
• Нофатал миокард инфаркти хавфини пасайтириш;
• Фатал ва нофатал инсульт хавфини пасайтириш;
• Реваскуляризация муолажасидаги хавфни пасайтириш;
• Юрак томирларини тиқилиши туфайли госпитализация хавфини пасайтириш;
• Стенокардия хавфини пасайтириш;
Липостатин (аторвастатин кальций) шунингдек қуйидаги ҳолларда тавсия қилинади:
• Бирламчи гиперхолестеринемияли (гетерозигот оилавий ва оилавий бўлмаган гиперхолестеринемияли) ва аралаш дислипидемияли (IIА ва IIВ Фредриксон тури) шахсларда ошган умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини, апо-В даражасини ва триглицеридлар даражасини пасайтириш учун парҳезга қўшимча сифатида;
• Зардобда триглицеридларнинг даражаси ошган (IV Фредриксон тури) шахсларни даволашда парҳезга қўшимча даволаш сифатида;
• Бирламчи дислипопротеинемияли (III Фредриксон тури) пациентларни парҳезга адекват жавоб бўлмаганида даволаш;
• Гомозигот оилавий гиперлипидемияли пациентларда умумий холестерин ва ПЗЛП-холестерини даражасини пасайтириш учун липидлар даражасини пасайтирувчи (яьни ПЗЛП аферези) бошқа воситаларга қўшимча сифатида ёки бундай даволашнинг самарасизлигида;
• Гетерозигот оилавий гиперлипопротеидемияли ўғил болалар ва 10-17 ёшли қизларда биринчи хайз кўришдан кейин умумий холестерин, ПЗЛП-холестерини ва апо-В даражасини пасаитириш учун парҳезга қўшимча сифатида, агар адекват танланган парҳез билан даволашдан кейин ҳам қуйидаги белгилар бўлса:
1) ПЗЛП - холестерини даражаси ≥190 мг/дл қолса ёки
2) ПЗЛП - холестерини даражаси ≥160 мг/дл да қолса ва
3) Агар оилада эрта юрак-қон томир касалликларинингҳоллари кузатилса ёки
4) Болаларда юрак-қон томир касалликларининг ривожланишини бошқа икки ёки кўпроқ омиллари мавжуд бўлса қўлланади.
Липостатинни (аторвастатин кальций) қуйидаги ҳолларда:
• Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда;
• Фаол босқичдаги жигар касалликларида ёки норманинг юқори чегарасидан уч мартадан кўпроқ юқори бўлган зардоб трансаминазаларининг аниқланмаган доимий ошиши;
• Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.