Даволаш – олдини олиш воситаси сифатида қўлланади:
- остеопорозни (шу жумладан, менопауз, сенил, стероид, идиопатик) ва унинг асоратларини (суякларнинг синишлари) олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун;
- организмдаги кальций ва D3 витаминининг уларни овқат билан тушишини етишмовчилиги сабабли танқислигини тўлдириш учун;
- ҳомиладорлик ва эмизикли даврида, ҳамда болалар (3 ёшдан) ва ўсмирларда жадал ўсиш даврида кальций тузлари ва D3 витаминига бўлган юқори эҳтиёжида.
- препарат компонентларига юқори сезувчанлик;
- буйракларнинг фаолиятини яққол бузилишлари;
-гиперкальциемия ва гиперкальциурия (шу жумладан узоқ муддатли иммобилизация билан боғлиқ бўлган);
- сийдик-тош касаллиги (кальций тошларининг ҳосил бўлиши);
- декальцийловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазалари, саркоидоз);
- остеопароз (иммобилизация билан боғлиқ бўлган);
- ўпка туберкулези (фаол шакли);
Ҳомиладорликда препаратнинг суткалик дозаси 1500 мг кальций ва 600 ХБ D3 витаминидан ошмаслиги керак.
D витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан чиқарилиши мумкин, шунинг учун она ва болаларга бошқа манбалардан кальций ва D3 витаминининг қўшимча тушишини ҳисобга олиш ва доимий тиббий назоратни амалга ошириш керак.