Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидгиларни сақлайди:
УРСОФОРД-150:
Фаол модда: урсодиол (урсодезоксихолат кислотаси) 150 мг;
Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, повидон (PVP К 30), тозаланган сув;
Қўлланилиши
Жаррохлик ёки эндоскопик усул билан даволаш мумкин бўлганда пациентларда ўт қопи ва умумий ўт чиқариш йўлларида холестерин тошлари. Литотрипсиядан (тошларни майдалаш) кейин холестерин тошлари 2 см дан катта бўлмаслиги керак. Бирламчи билиар цирроз (авж олган фиброз ҳосил бўлгунча ва жигарни цирроз трансформацияси). Холестатик синдром билан кечувчи сурункали фаол гепатит.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
УРСОФОРД препаратини қуйидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас:
1. ўт тошлари кальций билан қопланган;
2. Ўт қопи ёки ўт чиқариш йўллари ўткир яллиғланганда;
3. Ўт чиқариш йўллари окклюзияси (умумий ўт чиқариш йўли ёки ўт қопи йўлини тиқилиши) бўлган;
4. Ўт санчиғини тез-тез хуружлари;