Вена ичига юбориш учун меропенем болалар ва катталарда меропенемга сезгир бир ёки бир неча қўзғатувчилар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўллаш учун кўрсатилган:
- пневмониялар, шу жумладан, касалхона ичи;
- сийдик чиқариш тизимининг инфекциялари;
- қорин бўшлиғи инфекциялари;
- эндометрит ва кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари каби гинекологик инфекциялар;
- тери ва унинг ҳосилаларининг инфекциялари;
- менингит;
- септицемия; сепсис;
- катталарда фебрил нейтропения симптомлари бўлган инфекцияга тахмин қилинганида, антивирус ёки замбуруғларга қарши воситалар билан бирга ёки монотерапия кўринишида эмпирик даволашда қўлланади.
Меропенем полимикроб инфекцияларни даволашда бошқа антибиотик воситалари билан мажмуада ёки монотерапия сифатида самарадорлик кўрсатган. Педиатрия амалиётида нейтропения ёки бирламчи ёки иккиламчи иммунтанқислиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.
Меропенемни анамнезида меропенемга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Меропенемни потенциал нефротоксик препаратлар билан бир вақтда буюрилганда. Меъда-ичак шикоятлари бўлган шахсларга, айниқса колит билан касалланганларга, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.