Фикр қолдириш учун тизимга киринг
Мупокс суртмаси терининг кўпгина инфекцион шикастланишларини чақирувчи микроорганизмлар, масалан Staphylococcus aureus, шу жумладан метициллин-резистент штаммлари, стафилококклар ва стрептококкларнинг бошқа штаммларига қарши фаол сиртга қўллаш учун микробларга қарши восита бўлиб ҳисобланади. Препарат шунингдек Escherichia coli ва Haemophilus influenzae каби грамманфий микроорганизмларга нисбатан ҳам фаол. Мупокс суртмаси тери инфекцияларида, шу жумладан импетиго, фолликулит, фурункулёзда қўлланади.
Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик бўлганда Мупокс суртмасини қўллаш тавсия этилмайди.
Мупокс суртмасининг ушбу формуласи офтальмологик ёки интраназал қўллаш учун яроқли эмас