Риебин

Фаол модда
железа (III) гидроксид сахарозный комплекс
Таркиби
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 20 мг темир миқорига эквивалент темир (III) гидроксиди сахароза комплексини сақлайди. 5 мл ли ампула мувофиқ 100 мг темир сақлайди. ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида +30оС гача бўлган ҳароратда сақлансин. Препаратни музлатиш мумкин эмас.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Барча параметрлар
0 руб.
Поделиться:
Amount:
Фикр қолдириш учун тизимга киринг
Агар сиз сатимизда рўйхатдан ўтган бўлсангиз, лекин паролингизни унутган бўлсангиз, йоки тасдиқлаш хатини олмаган бўлсангиз, паролни тиклаш шаклидан фойдаланинг.

Риебин қуйидаги ҳолларда темир танқислиги ҳолатларини даволаш учун қўлланади:

    • организмдаги темирни тез тўлдириш зарурати бўлганида;
    • перорал қўлланадиган темир препаратларини ўзлаштираолмайдиган ёки даволаш тартибига риоя қилмайдиган беморларда;
    • ичакнинг фаол яллиғланиш касалликлари бўлганида, перорал қўлланадиган темир препаратларини қўллаш самарасиз бўлганида қўлланади.

Риебин препаратини қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:

  • темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия;
  • организмда темирнинг миқдори ошганида (гемосидероз, гемохроматоз) ёки унинг утилизация жараёнларини бузилиши бўлганида;
  • Риебин препаратига ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида;
  • ҳомиладорликни I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: Бронхиал астма, экзема, поливалент аллергия, темирнинг парентерал юбориладиган бошқа препаратларига аллергик реакциялари бўлган беморларга ва зардобнинг темирни боғлаб олиш ҳусусияти паст бўлган ва/ёки фолат кислотаси танқислиги бўлган шахсларга, Риебин препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Шунингдек жигар етишмовчилиги, ўткир ёки сурункали инфекцион касалликлари бўлган пациентларга ва қон зардобидаги ферритиннинг кўрсаткичлари юқори бўлган шахсларга темир препаратларини юборишда эҳтиёткорлик талаб қилинади, чунки парентерал юборилаётган темир бактериал ёки вирусли инфекция мавжуд бўлганида нохуш таъсир кўрсатиши мумкин.