Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликлар:
Юқори нафас йўллари ва ЛОР аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит);
Скарлатина;
Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бакгериал ва атипик пневмониялар, трахеит, бронхит);
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекция- ланган дерматозлар);
Урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цистит);
Лайма касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans);
Helicobacter Pylori билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг касалл иклари (мажмуавий даволаш таркибида).
Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа макролидларга ҳам);
жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; лактация даври (даволаниш вақтида тўхтатилади);
12 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан - ҳомиладорлик (ҳар қандай препарат ҳомиладорлик даврида ишлатилганида доимо мавжуд бўлган хавфдан. Уни қўллагандаги фойда анча юқори бўлгандагина қўллаш мумкин, аритмия (қоринча аритмиялари ва QT интервалини узайиши мумкин), жигар ва буйраклар фаолияти яққол бузилган болаларда.